Ўзбекистон | 08:30 / 25.10.2024
3519
1 дақиқада ўқилади

Санэпидқўмита синфхоналарда меъёрдаги ҳарорат қанча бўлиши кераклигини тушунтирди

Санэпидқўмита тавсияга кўра, енгил жисмоний иш учун ҳаво ҳарорати камида 21 даража ва нисбий намлик эса 40-60 фоиз бўлиши лозим.

Санэпидқўмита синфхоналарда меъёрдаги ҳарорат қанча бўлиши кераклиги юзасидан тушунтириш берди.

Таълим муассасалари ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлиши керак:

  • ўртача оғирликдаги иш учун — камида 17 даража;
  • оғир жисмоний иш учун — камида 16 даража;
  • физика лабораториялари учун ҳарорат 18-21 даража оралиғида.

Мавзуга оид