Жаҳон | 08:30 / 29.10.2024
12829
2 дақиқада ўқилади

ГФР фуқаролигига эга эронлик Эрон расмийлари томонидан қатл этилди

Жамшид Шармаҳд Эронда ҳибсда қатл этилди. Германия канцлери лавозимига мухолифатдан номзод Мец Эрон ҳукумати томонидан содир этилган «даҳшатли жиноят» ҳақида гапирди.

Фото: Koosha Falahi/Mizan/dpa/picture alliance

Германия фуқаролигига эга бўлган эронлик Жамшид Шармаҳд ҳибсда қатл этилди. Бу ҳақда 28 октябр, душанба куни Эроннинг расмий адлия портали Misan хабар берди.

Қатл эрталаб содир бўлган, Эронда ўлим жазоси одатда осиш орқали ижро этилади, дея аниқлик киритди dpa агентлиги.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва айниқса, Шармахданинг АҚШда яшовчи қизи охиригача маҳкумни қутқариш учун курашди.

Мерц Эрон расмийларининг «даҳшатли жинояти» ҳақида гапирди

Мухолифатдаги Христиан-демократик иттифоқ/Христиан-социал иттифоқ (ХДИ/ХСИ) блокидан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц Эрон ҳукумати томонидан «ўта даҳшатли жиноят» содир этилганини эълон қилди.

«Эрон режими яна бир бор ўзининг ғайриинсоний характерини намойиш этди», — деди сиёсатчи. У Германия ҳукуматини воқеага «қатъий» жавоб беришга чақирди. «Эрон билан «сокин дипломатия» ёндашуви муваффақиятсизликка учради», деб қўшимча қилди Мерц.

Мавзуга оид