Ўзбекистон ва Германия Афғонистон бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Германия элчиси билан Афғонистон бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германия элчиси Манфред Хутерер билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Афғонистондаги бугунги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хабидан Афғонистонга турли гуманитар ёрдамларни етказиб беришда фойдаланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Манфред Хутерер Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий позициясини мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Томонлар афғон масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00 / 02.11.2024
Президент махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
21:37 / 31.10.2024