Ўзбекистон | 13:13 / 09.11.2024
1356
1 дақиқада ўқилади

Миср Ўзбекистонда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Акбар Султонов ва Мисрнинг ART компанияси раҳбари Мажид Сулаймон ўртасида онлайн шаклда учрашув ташкил қилинди.

Фото: Дунё

Унда, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари, манфаатдор тадбиркорлар ва элчихона ходимлари қатнашди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудида чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришга оид инвестициявий лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Миср томони эътиборига мамлакат инвестициявий салоҳияти, тадбиркорларга яратилган имкониятлар, эркин саноат зоналари тўғрисидаги тақдимот тақдим этилди.

Саноат ускуналарини келтириш билан боғлиқ масалалар ва маҳсулотни хорижга экспорт қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида чарм маҳсулотлари намуналарини алмашиш ва молиялаш масалаларини батафсил муҳокама қилиш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид