Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
Германия канцлери Путинни Россиянинг Украинага қарши босқинини тўхтатишга ва РФ қўшинларини унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетишга чақирди.
Германия канцлери Олаф Шолц ва Россия президенти Владимир Путин 15 ноябр куни телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Sueddeutsche Zeitung газетаси.
Икки мамлакат етакчилари охирги маротаба 2022 йил 2 декабрда телефон орқали суҳбатлашган эди.
Reuters маълумотларига кўра, суҳбат бир соатга яқин давом этган.
Путин ва Шолцнинг суҳбатини кўп ўтмай Германия ҳукумати ҳам тасдиқлади. Қайд этилишича, Германия канцлери Путинни Россиянинг Украинага қарши босқинини тўхтатишга ва РФ қўшинларини унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетишга чақирган.
У, шунингдек, «Россияни адолатли ва мустаҳкам тинчлик мақсадида Украина билан музокараларга тайёр туришга чақирган». Шолцнинг сўзларига кўра, Германия Украинани «қанча керак бўлса, шунча» қўллаб-қувватлайди. ГФР канцлери Путин билан суҳбатдан олдин Украина президенти Володимир Зеленский билан ҳам қўнғироқлашган.
Кремл Путин ва Шолцнинг мулоқотига ҳозирча изоҳ бермади.
Октябр ўрталарида Шолц бундестагда немис депутатлари қаршисида чиқиш қилиб, Украинада «адолатли тинчлик» учун Владимир Путин билан музокараларга тайёрлигини билдирган эди.
Мавзуга оид
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024