Ўзбекистон | 15:34
539
1 дақиқада ўқилади

Миср Ўзбекистонда қурилаётган кимё кластери лойиҳасида иштирок этмоқчи

Мисрлик инвестор, Bell Energy компанияси директорлар кенгаши раиси Ҳайсам Ҳусайн Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритиш истагини маълум қилди.

Фото: "Дунё" АА

Мазкур йўналишдаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан мисрлик инвестор ва Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокими Анвар Очилов, вилоят инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муҳаммаджон Райхонов, Бухоро туманидаги Petrochem Sepehr МЧЖ директори ўринбосари Тўлқин Худойқулов иштирокида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди.

Унда Бухоро туманида ташкил этилаётган кимё кластери лойиҳасида Bell Energy компаниясининг инвестор-шерик сифатида иштироки муҳокама қилинди.

Туман ҳокими Анвар Очилов лойиҳа ҳақида батафсил тўхталди. Кластерда ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулотлар Европа давлатларига экспорт қилиниши таъкидлади.

Ҳайсам Ҳусайн ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашишдан манфаатдорлигини билдирди.

Томонлар лойиҳа ҳақидаги батафсил маълумотларни алмашиш ва мисрлик сармоядор билан навбатдаги онлайн музокараларни ўтказишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид