Германия канцлерлигига номзод суриялик қочқинларни ГФРга киритмасликка чақирди
Асад ағдарилганидан кейин Сурияни тарк этаётганлар диктатор тарафдорлари бўлиши мумкин, дея ишонтирмоқда немис консерваторлари етакчиси.
Германия Башир Асад режими ағдарилганидан сўнг Суриядан келган қочқинларни мамлакатга киритишни тўхтатиши, шунингдек, «интеграцияни истамаган» сурияликларни ўз ватанларига қайтариши керак. Бу фикрни 15 декабр, якшанба куни ARD медиа-компаниясининг «Берлиндан репортаж» дастури эфирида Германия Бундестагидаги Христиан-демократик иттифоқ/Христиан-социал иттифоқ (ХДИ/ХСИ) фракцияси раҳбари ва ушбу консерватив блокдан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц билдирди.
Мерц ўз позициясини Суриядаги ҳокимият радикал «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи бошчилигидаги исёнчилар иттифоқига ўтганидан сўнг «Ассад милицияси аъзолари» мамлакатдан Германияга қочиши мумкинлиги билан изоҳлади. «Бизга улар Германияда умуман керак эмас», деди немис сиёсатчиси.
Германия канцлери лавозимига номзод, шунингдек, Германияда бўлган суриялик қочқинларга нисбатан Берлиннинг позициясини қайта кўриб чиқишга чақирди. Консерваторлар узоқ вақтдан бери улар ҳеч бўлмаганда шимолга, Асад режими қулагандан кейин эса мамлакатнинг бошқа минтақаларига қайтиши мумкинлигига ишончи комил, дея тушунтирди сиёсатчи. Шу билан бирга, Мерцга кўра, «ишлайдиган ва яхши интеграциялашган» сурияликлар Германияда қолиши мумкин.
Берлин аллақачон суриялик қочқинларнинг бошпана сўраш бўйича янги аризаларини кўриб чиқишни тўхтатган. Бу Башар Асаднинг Дамашқдан Россия Федерациясига қочгани ва унинг режими қулагани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгандан кейин эртаси кун амалга оширилди.
ГФРда суриялик қочқинлар украиналиклардан камроқ экани аниқланди
Германияда 1,3 миллионга яқин суриялик истиқомат қилади. 12 декабр куни Германия Федерал статистика бошқармаси ҳисоботида маълум қилинишича, улардан фақат ярми (712 минг) бошпана изловчилардир.
2023 йил охирида сурияликлар Германиядан бошпана сўраб мурожаат қилганларнинг 22 фоизини ташкил қилган. Улар Германиядаги қочқинлар сони бўйича украиналиклардан (тахминан 1,65 миллион) кейин иккинчи ўринда туради.
Суриялик қочқинларнинг ярмидан кўпи 2014–2016 йилларда келган, уларнинг 12 фоизи, яъни 85 мингга яқини Германияда туғилган болалардир.
Германияда жами суриялик 1,3 миллионга яқин киши бор. Уларнинг тахминан 18 фоизи Германияда туғилган. Деярли 17 фоизи Германия фуқаролигига эга. «Суриядан миграцион келиб чиқиши бўлганлар сони бу ердан бошпана сўраган сурияликлар сонидан сезиларли даражада кўп», — деб хабар берди статистика идораси.
Германияга кўчиб ўтган сурияликларнинг ўртача ёши 23 ёшни ташкил қилади. Бу уларнинг кўпчилиги нима учун иш топа олмаслигини тушунтиради. Германияда меҳнатга лаёқатли ёшдаги сурияликларнинг атиги 42 фоизи ишлайди. «Сабаблардан бири шундаки, суриялик муҳожирларнинг катта қисми ўртача ёши паст бўлгани учун ҳамон таълим олади», — дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
21:05
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
17:10 / 23.12.2024
Башар Асаднинг рафиқаси ажрашишга ариза берди — Haberturk
00:45 / 23.12.2024