Бухоро

Бухоро

Бухоро вилояти – Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбида жойлашган. Вилоят ҳудудининг қир қисми Қизилқум чўлларидан иборат.

Вилоят шимолий-шарқда Навоий, шарқда Қашқадарё, ғарбда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда жанубий-ғарбда Туркманистон билан чегарадош.

Бухоро вилояти 1938 йил 15 январда ташкил этилган бўлиб, майдони 39,4 километр квадрат, аҳолиси 2 млн 24 мин киши (2023 йил 1 июл ҳолатига).

Вилоятда 11 та туман бор. Маъмурий маркази Бухоро шаҳри. Вилоят аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этади. Шунингдек, бу ерда тожиклар, руслар, қозоқлар, татарлар ва бошқа миллатлар ҳам яшайди.

Бухоро қадимий шаҳарлардан бири ҳисобланади ва бу ерда жуда кўплаб тарихий бинолар сақланиб қолган. Ҳар йили бу шаҳарга миллионлаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюради.