Жамият | 11:05 / 02.05.2016
7599
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Принснинг минглаб аудиоёзувлари сақланган сейфни очишди

Хонанда Принснинг меросини тасарруф қилишга вақтинчалик рухсат олган Bremer Trust компанияси ходимлари марҳумга тегишли сейфни очишди. ABC News хабарига кўра, бу сейфда хонанданинг нашр этилмаган мингга яқин аудиоёзувлари сақлангани тахмин қилинган.

Телеканал маълумотига кўра, хонанда фақатгина бир маротаба мазкур архив ҳақида «бир кун келиб бошқа кимсалар ушбу ёзувларни чиқариб юборади. Бундай кишилар эса жуда кўп» дея омма қаришисида ёдга олган эди. 

Сейфнинг очилиши ҳақида Принснинг синглиси Тика Нельсон хабар берди. Шунингдек, у акаси ўлимидан аввал ҳеч қандай васиятнома қолдирмаганини маълум қилган.

Мавзуга оид