Фан-техника | 09:46 / 02.06.2016
36528
4 дақиқада ўқилади

Дераза ойналарига аргон нима учун керак?

Ҳеч кимга сир эмаски, уйдаги деразалар - бу сизнинг бетакрор услубингизни тасдиқлайдиган интерьернинг кўркам деталигина эмас, балки ташқи табиий омиллардан ҳимоя қилувчи кўп функцияли ишончли восита ҳамдир. Сиз учун деразанинг вайси функциялари энг долзарб аҳамиятга эгалигига қараб, ImzoAkfa шоу-румлари консультантлари таклиф қилинган бюджетдан келиб чиқиб Сизга мос келувчи энг мақбул вариантни танлашга ёрдам беришади. 
Замонавий дераза ойналарининг энг муҳим элементларидан бири металл тасма периметри бўйича ўзаро бирлаштирилган икки ёки ундан ортиқ ойна бўлагидан иборат ойналар тўплами ҳисобланади. Айнан ойналар вазни туфайли тайёр ойна шундай оғир бўлади. Келинг, ойдинлик киритамиз, ойнларда шу даражада муҳим нима бор экан?

Максимал эргономика учун ойналар инерт газ билан тўлдирилади, уларнинг орасида аргон энг оптимали ҳисобланади. Ойналарни аргон билан тўлдириш технологияси Ўзбекистонда яқинда ImzoAkfa фабрикасида қўлланилувчи махсус ускуна ёрдамида йўлга қўйилди.

Аргон қопламли ойналарнинг устунликлари бисёр:

- Иссиқлик ўтказувчанлик. Аргоннинг иссиқлик ўтказувчанлиги оддий ҳаводан анча кам, бу ойналарнинг иссиқлик изоляцияси хусусиятларини 40-60 фоизга яхшилайди. Аргонли ойналар шу тариқа йилнинг совуқ мавсумларида иссиқликни яхши сақлайди ҳамда жазирама ёз мавсумида ёқимли салқин ҳавони кафолатлайди. 

- Эргономлик. Аргонли ойналарнинг эргономлиги аниқ - бундай ойналар хонадаги ҳароратни сақлаб қолиб, уйдаги ички иқлимни бир маромда ушлаб туриш учун кетадиган ҳаражатларни қисқартиради.
- Шовқин изоляцияси хусусиятлари. Аргонли ойналарнинг шовқин изоляцияси хусусиятлари оддий ойналарга қараганда 15-20 фоизга баланд. Бу овоз тўлқинларининг нафақат шиша орасидан, балки унинг ичидаги инерт газ орасидан ҳам ўтишига тўғри келиши билан изоҳланади. 

- Зарарли ультрафиолет нурлардан ҳимоя. Бу сўзсиз аргонли ойналарнинг энг асосий устунликларидан биридир. Гап шундаки, инерт газнинг физик-кимёвий хоссалари туфайли аргон УФ-нурларни тўлиқ акс эттиради ва бу билан қуёшли кунларда хавфсизликни таъминлайди. 

- Юқори оптик хусусиятлар. Аргон ҳавога нисбатан юқори оптик хусусиятларга эга, бу билан у дераза ташқарисидаги предметларнинг бузиб кўрсатилмаслигини таъминлайди. Ҳарорат ўзгаришига қарамай, инерт газ ўз хусусиятларини сақлаб қолиши натижасида шундай аниқликка эришилади. 

Шу тариқа, аргон билан тўлдирилган ойналар уни кўп функцияли қилади ва унинг иссиқлик ва шовқин ўтказувчанлик хусусиятларини яхшилаш учун профиль камералари сонини кўпайтиришга зарурат қолмайди. Бундан ташқари, инерт газ билан тўлдирилган бир камерали ойнанинг оддий ҳаво тўлдирилган кўп камерали ойналардан ҳеч қандай кам жойи йўқ. Демак, Сиз аргон ойналарни танлаб, конструкцияни енгиллаштиришингиз ва шу билан бирга ойнани маҳкам ушлаб турган фурнитуранинг хизмат қилиш муддатини узайтиришингиз ҳам мумкин. 

Батафсил маълумотлар учун телефон рақами: 207 7777
Расмий сайт: imzo.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид