Жаҳон | 10:26 / 23.06.2016
4726
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги алюминий заводидаги ҳалокат қурбонлари сони 10 кишига етди

Қутқарувчилар ХХР марказий Хэнань провинциясидаги алюмин заводида ускунанинг қулаши оқибатида вайроналар остида қолиб кетган яна 2 кишининг жасадини олиб чиқишган. Шу билан бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 10 нафарга етди. Мамлакат марказий телевидениеси хабарига кўра, яна 2 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. 
Ҳодиса 22 июнь куни завод майдонларидан бирида ускуналарни ечиб олиш вақтида юз берган. Корхонанинг 8 нафар ходими тан жароҳати олган. Улардан икки нафарининг аҳволи ўта оғирлиги айтилмоқда. 
Aluminum Corporation of Chinaга тегишли заводда полиция фожиа сабабларини ўрганмоқда. Аввалроқ, бир киши қўлга олингани ҳам хабар қилинган эди.

Мавзуга оид