Спорт | 16:22 / 21.07.2016
7174
2 дақиқада ўқилади

Исинбаева: CAS қарори енгил атлетикани дафн этиш билан баробар

Лангарчўпда баландликка сакраш бўйича икки карра Олимпия чемпиони Елена Исинбаеванинг фикрича, Спорт ҳакамлик суди (CAS)нинг Россия Олимпия қўмитаси аризасини рад этиш тўғрисидаги қарорини енгил атлетикани дафн этишга қиёсласа бўлади. 

Аввал хабар берилганидек, CAS РОҚ ва 68 нафар россиялик енгил атлетларнинг IAAF қарори устидан берган мурожатини рад этди. 

"Спорчининг қиладиган иши – меъёрни бажариш, тест топшириш ва қатнашишдир. Енгил атлетикани кўмганларга раҳмат. Бу шунчаки сиёсий буюртма. Чунки барча айбловлар Россия енгил атлетика федерациясига қарши қаратилган, спортчиларга нисбатан аниқ бир далил йўқ. "Буюртма"лиги кўриниб турибди", - деган Исинбаева.

Унинг сўзларига кўра, россиялик енгил атлетлар CAS қароридан сўнг, фақатгина ХОҚ (Халқаро Олимпия Қўмитаси)дан умид қилишлари мумкин. 

"ХОҚ ўз қарорини қабул қилиш ҳуқуқига эга, - деган Исинбаева. – Улар, яна ХОҚ алоҳида спортчилар бўйича якуний қарор қабул қилиши мумкин, дейиш билан спортчиларда умид қолдиришди. Шунга кўра, яна такрорлайман, сўнгги сўзни ХОҚ раҳбари Томас Бах айтади".
 

Мавзуга оид