Иқтисодиёт | 13:53 / 25.07.2016
5990
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилоятида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 13,8 фоизга ошди

Бухоро вилоятида биринчи ярим йилликда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш 8,3, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,3, истеъмол товарлари 13,8, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 6,5, қурилиш 12,4, чакана савдо айланмаси 15,2, хизматлар ҳажми 15,1 фоиз ўсди. ЎзА хабар бермоқда.

Жами кредитларнинг 49 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилди. Бунинг самарасида кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 59,5 фоизни, саноатда 47,2, қишлоқ хўжалигида 97,7, қурилишда 70,4 ва аҳоли бандлигида 78,2 фоизни ташкил этди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросига барча манбалар ҳисобидан 222 миллиард сўм ва 3,5 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланди.

Мавзуга оид