Спорт | 06:36 / 07.08.2016
16121
1 дақиқада ўқилади

Диёрбек Ўрозбоев: “Ғалабамни Ўзбекистоннинг 25 йиллик тўйига бағишлайман”

Дзюдо кураши бўйича терма жамоамиз аъзоси Диёрбек Ўрозбоев Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига дастлабки медални келтирди. 

Оғирлик вазни 60 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида татамига тушган истеъдодли спортчимиз Австралия, Швейцария, Бразилия ҳамда Грузия терма жамоаси аъзоларини мағлуб этиб, бронза медали совриндори бўлди. 

“Биринчилардан бўлиб баҳсларга киришиш жуда ҳам масъулиятли. Мен бунга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр эдим. Биз спортчиларга Давлатимиз ва хукуматимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ўз сўзини айтмоқда. Одатда спортчилар мана шундай ғалабаларни бирор-бир сана ёхуд яқинларидан бирига бағишлайдилар. Мен Олимпия ўйинларидаги биринчи медалимни Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман. Халқимиз, Президентимиз ишончларини оқлаганлигимдан хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб мени доимо қўллаб-қувватлаб турадиган оиламга, устозларимга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу барчамизнинг ютуғимиздир”, - дейди Диёрбек Ўрозбоев.

Мавзуга оид