Москва Сурия-Туркия чегарасида юз бераётган ҳодисалардан хавотирланмоқда
Москва Сурия-Туркия чегарасидаги кескинликнинг авж олишидан хавотирланмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинди.
"Москва Сурия-Туркия чегарасида юз бераётган ҳодисалардан хавотирланмоқда. Бу биринчидан, ихтилоф ҳудудида вазиятнинг янада ёмонлашиши, жумладан тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши ҳамда курд ва араблар ўртасида элатлараро зиддиятларни ҳисобга олган ҳолда хавотир уйғотмоқда. Сурия ихтилофи фақатгина пухта халқаро ҳуқуқ асосида, барча этник ва диний гуруҳлар иштирокидаги Сурия ичра суҳбат орқали ҳал қилиниши мумкин", дейилмоқда Россия ташқи ишлар вазирлиги сайтида жойлаштирилган хабарда.
Туркия армияси халқаро коалиция самолётлари кўмагида Суриянинг Жараблус шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилишни бошлади. Туркия ушбу операциянинг бошланишидан Россияни расман хабардор қилган.
Мавзуга оид
00:14
ОАВ: Ливанда Башар Асаднинг қариндошлари ҳибсга олинди
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «дафн этиш»га ваъда берди
19:47 / 25.12.2024