Жаҳон | 10:53 / 25.08.2016
6264
1 дақиқада ўқилади

Кобулда Америка университетига ҳужум қилганлар йўқ қилинди

Фото: Reuters

Афғонистон махсус кучлари мамлакат пойтахти Кобулдаги Америка университетига ҳужум қилган икки нафар қуролланган кишини йўқ қилди, деб хабар қилмоқда Reuters ахборот агентлиги.

«Отишма тугади, камида икки жиноятчи ўлдирилди», — дейилади хабарда. 

Агентлик маълумотларига кўра, «ҳозирда тозалаш ишлари олиб борилмоқда» ва «тез орада бошқа тафсилотлар хабар қилинади». Қайд этилишича, жабрланганлар орасида хорижликлар йўқ. 

Аввал хабар берилганидек, Кобулдаги Америка университетига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида камида бир нафар талаба ҳалок бўлган. 

Мавзуга оид