Жаҳон | 20:11 / 29.08.2016
5196
1 дақиқада ўқилади

Ямандаги теракт қурбонлари сони 70 нафардан ошди

Яман жанубидаги Адан шаҳрида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони айни вақтга келиб 71 кишини ташкил қилмоқда. Яна 98 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага жойлаштирилган. Бу ҳақда Sky News Arabia хабар берган.

Бундан аввалги хабарларда қурбонлар сони 60 нафарга етгани айтилганди.

Худкуш террорчи автомобилни Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳарбийлар тўпланиб турган жойда портлатган.

Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Адан шаҳри Яман президентига содиқ кучларнинг вақтинчалик пойтахти деб эълон қилинган эди.

Мавзуга оид