Жаҳон | 14:29 / 01.09.2016
4341
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг 13 фуқароси Сингапурда Зика вирусига чалинди

Фото: AP

Маълумки ҳозирда Сингапурда Зика безгаги тарқалиши кузатилмоқда. Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларининг Сингапурда Зика вирусига чалингани тўғрисида хабар берди. 

“Сингапурдаги вакилларимизнинг маълум қилишича, тиббий таҳлиллар 13 нафар ҳиндистонликнинг Зика вирусига чалинганлигини тасдиқлаган”, - дейди Ҳиндистон ТИВ ходими.

Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда Зика вирусига йўлиққанлар сони чоршанба кунига келиб 115 нафарни ташкил қилган. Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зика вируси билан зарарланишга доир янги ҳолатлар юзага келиши мумкинлигини таъкидламоқда. 

Зика безгаги – маймунларнинг ўткир инфекцион касаллиги бўлиб, у баъзан чивинлар орқали одамларга ўтади. Мазкур вирус ҳомиладор аёллар учун ўта хавфли ҳисобланади, зеро у билан касалланган аёлларнинг туғилажак фарзандлари микроцефалия (мия ривожланишидаги нуқсон) билан дунёга келади. 

Мавзуга оид