Жамият | 22:16 / 06.09.2016
21853
2 дақиқада ўқилади

Хитойда антиқа юзли чўчқа туғилди

фото: Youtube.com

Хитойда юзи одамникига ўхшаш ва жинсий аъзоси пешонасида бўлган чўчқа туғилди. Интернетда ушбу чўчқа тасвирланган видео пайдо бўлди, деб хабар бермоқда "Вести.Ru".

Ушбу ғайриодатий чўчқа қаерда суратга олингани номаълум, бироқ бундай мутант-чўчқалар маҳаллий фермерлар хўжалигида тез-тез дунёга келиб туради.

Ноодатий чўчқа боласи видеоси Хитой ижтимоий тармоқларида чақмоқ каби тез тарқалди. Видеонинг муаллифини аниқлашнинг иложи бўлмаган.

Шуниси маълумки, ўтган йили худди шундай чўчқа Наньнин шаҳридаги Тао Лу исмли фермерда пайдо бўлган. 

Мутант-чўчқа фермернинг хўжалигидаги урғочи чўчқа бир вақтда дунёга келтирган 19 та чўчқадан биттаси бўлган. Чўчқача сурати интернетда тарқалгандан кейин, фермерга бу "маҳлуқни" сотиш таклифи ёғила бошлаган. Бир неча киши чўчқани ўз кўзи билан кўриш учун фермерникига келган.

Бироқ чўчқача кўп ўтмай нобуд бўлган, чунки онаси уни боқишдан бош тортган, ўзини эса идишчадан овқат ейишга ўргатиб бўлмаган. Тао Лунинг айтишича, у бу антиқа чўчқачани бутун бир чўчқа подасидан қимматроққа сотиши мумкин эди, бироқ у бунга улгурмай қолган.

 

Мавзуга оид