КХДР янги ракета двигателини синовдан ўтказди
Шимолий кореяликлар Пхёнан-Пукто вилояти ҳудудидаги Сохэ полигонида янги ракета двигатели синовини ўтказишди.
Ёнҳап агентлиги Шимолия Корея марказий телеграф агентлиги маълумотига асосланиб хабар қилишича, синов мамлакат раҳбари Ким Чен Ин гувоҳлигида ўтказилган.
Давлат раҳбари «мамлакатдаги мураккаб иқтисодий ҳолатга қарамай» мазкур двигателни яратишга эришган олимлар ва технологларни мақтаган, ушбу муваффақиятли синов асосида қисқа муддатда сунъий йўлдош парвозини амалга оширишга чақирган.
У шунингдек, КХДР 2 йилдан сўнг ўзининг геостационар сунъий йўлдошларига эга бўлиши лозимлигини таъкидлаган.
Бундан олдинроқ, КХДР йил охиригача 20та ядро бомбаси ишлаб чиқара олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
12:20 / 24.12.2024
NYT: КХДР қўшинларини Россияга юбориш ғояси Пхеняндан чиққан
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
09:12 / 23.12.2024