Light | 20:09 / 29.09.2016
273926
3 дақиқада ўқилади

Кўкрак бези саратонининг одатда аҳамият берилмайдиган 11 белгиси

Кўкрак бези саратони - аёллар касаллиги бўлиб, аксарият ҳолларда бу касаллик кеч аниқланади, чунки унинг белгиларига етарлича аҳамият берилмайди, айнан шуниси билан ҳам у хавфли ҳисобланади. Касални даволагандан кўра унинг олдини олган яхши. Bestfeel нашрида тақдим этилган мақолада кўкрак бези саратони авж олмаслиги учун организмнинг қайси белгиларига аҳамият қаратиш лозимлиги баён этилди. 

Бир вақтнинг ўзида қуйида келтирилган белгиларнинг аксариятини ҳис қилсангиз, шифокор кўригидан ўтишни унутманг!

1. Ажралмалар

Агар кўкрак учида оғриқ ҳис қилсангиз, ундан ажралмалар чиқаётганини кўрсангиз (кўкрак сутидан ташқари), бу кўкрак бези саратонининг белгилари бўлиши мумкин. 

2. Тери таркибининг ўзгариши

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, саратоннинг бу турига йўлиққан аёлларнинг кўкрак соҳасидаги териси апельсин пўстлоғига ўхшаб кетади. 

3. Доимий оғриқ

Оғриқни қолдирувчи ва антибиотик дори воситалари таъсир қилмаган кўкрак соҳасидаги оғриққа эътиборли бўлинг. 

4. Йўтал ва нафас олишнинг қийинлашуви

Кўкрак бези саратонининг белгиларидан бири шамоллаш ёки грипп билан боғлиқ бўлмаган тушунарсиз ва сабабсиз йўтал хуружлари.

3. Сийдик таркиби ва ичакдаги ўзгаришлар

Сизни сабабсиз қабзият ёки ичбуруғ қийнаяптими? Бу кўкрак бези саратонига доир текширувлардан ўтишингиз учун асосли сабаб бўла олади. 

6. Ҳолсизлик

Кўкрак бези саратонига чалинган аёлларда ҳолсизлик, тез чарчаш белиглари кузатилади. Бунда уларнинг 8 соатдан кам ёки кўп ухлаши аҳамиятсиз.

7. Вазндаги ўзгаришлар

Охирги пайтларда кескин озиб ёки тўлишиб кетганингизни сезсангиз, ўзингизга "нима учун?" деган саволни бериб кўринг.

8. Қўлтиқда ўсимта пайдо бўлиши

Қўлтиқ соҳасида келиб чиқиши номаълум бўлган ўсимта пайдо бўлса, огоҳ бўлинг. Гап шундаки, кўкрак ва қўлтиқ ўзаро боғлиқ бўлади, саратон ўсимтаси айнан шу соҳадан ривожлана бошлаши мумкин. 

9. Ўлчам

Кўкрагингизга диққат билан қаранг. Улар ўлчамига кўра бир хилми ёки бири иккинчисидан каттароқми?

10. Кўкракнинг қичиши

Кўкракнинг қичишига бир неча омил сабаб бўлиши мумкин:

- кир ювиш кукунига аллергия;
- сут безларининг ўсиши (жисмоний етилиш даврида);
- лимфалар циркуляцияси ёмонлашуви ва суюқликнинг қотиб қолиши;
- тана ўсимта учун янги қон томирлари ҳосил қилишга уриниши.

11. Елканинг пастки соҳасидаги оғриқлар

Агар елкангизнинг атрофидаги соҳа сабабсиз кўп безовта қилса ва оғриқ чекинмаса, бунга жиддий эътибор қаратинг. Ахир ўсимта тўқималарининг чўзилиши оғриқни пайдо қилиши мумкин. Бу белги яна шуниси билан ёмонки, касалликнинг авж олиши натижасида метастазлар суякларга зиён етказиши мумкин. 

 

Мавзуга оид