Фан-техника | 22:20 / 29.09.2016
8661
2 дақиқада ўқилади

Парижда BMW X2 кроссоверининг прототипи намойиш қилинди

BMW компанияси X2 деб номланувчи янги ихчам кроссоверининг прототипини Париж автосалони доирасида тақдим қилди.

BMW’да концепт-кар ҳақида ҳеч қандай техник тафсилотлар келтирилмади. Autocar нашрининг маълум қилишича, машинанинг узунлиги 4439 мм, эни 1821 мм, баландлиги 1598 мм ни ташкил қилади. Янги машина узунлиги ва эни бўйича охирги авлоддаги X1 билан бир хил, бироқ ундан 14 мм пастроқ бўлади.

BMW X2’нинг серияли версияси немис маркасининг олди приводли UKL платформасида қурилган иккинчи кроссовери бўлади. Бу шасси MINI, X1 ва 2-Series Active Tourer моделларида ишлатилади.

Машина 2018 йилнинг 2-чорагида савдога чиқарилиши кутилмоқда. У 2 литрли, 191 от кучига эга бензинли турбомотор ҳамда 150, 190 ва 230 от кучига эга 2 литрли дизель двигателлар билан таклиф қилинади. Узатмалар қутиси икки хил: механик ва автоматик бўлади. 

Компания раҳбарияти X2’ни яратишга 2015 йил майида рухсат берган. Ўшанда янги моделнинг интерьери X1’ники билан тўлиқ бирхиллаштирилиши маълум қилинган. 

 

Мавзуга оид