Жаҳон | 12:24 / 09.10.2016
5901
2 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун Санодаги фожиа тафсилотларини текширишга чақирди

Фото: bbc.com

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Яман пойтахти Сано шаҳрида дафн маросими бомбардимон қилинганини қоралаб чиқди ва бу ҳодиса бўйича жиддий текширув ўтказишга чақирди.

«Бош котиб Санодаги дафн маросимига йиғилган юзлаб кишилар устига қилинган ҳужумни қаттиқ қоралайди. Дастлабки маълумотларда 140 нафардан ортиқ кишинининг ўлимига ва юзлаб кишиларнинг жароҳат олишига сабаб бўлган ушбу ҳодисада араб коалицияси айбланмоқда», — дея БМТ матбуот хизматидаги баёнотдан иқтибос келтирилган РИА Новости ахборот агентлиги хабарида.

8 октябрь куни Санода мамлакат ички ишлар вазири отасининг дафн маросими бўлиб ўтган. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар орасида кўплаб мансабдорлар, жумладан, пойтахт ҳокими Абдулқодир Ҳилол борлиги билдирилмоқда.

Коалиция томони бу ҳужумга алоқадорлигини рад қилди.

Оқ уй Ямандаги зиддият томонларини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди ва араб коалициясини қўллаб-қувватлаш масаласи қайта кўриб чиқиилиши мумкинлигини билдирди.

Мавзуга оид