Кремль: Россиянинг халқаро майдонда яккаланиб қолганини таъкидлаш бемаънилик
"Президент яккаланиб қолгани йўқ. Биз ўтган ҳафта, Франциядаги қатор нашрларининг Путин бу ҳолатга барҳам бериш учун ташриф буюришни илтимос қилаётгани ҳақида ёзганига гувоҳ бўлдик. Буларнинг барчаси бемаънилик. Президентнинг ўта тиғиз кун тартиби бунинг аксини исботлайди", — деган Песков.
"Россия ва президенти бу маънода биронта муаммога дуч келаётгани йўқ. Аввал бошданоқ, Путин Олланд билан мулоқотларида ўзининг Парижга сафари Олланд учун қулай вақтда бўлишини таъкидлаб келган. Агар бу вақт унчалик ҳам мос бўлмаса, унда ўзаро келишилган тарзда бошқа вақт тайинланади", — деб қўшимча қилган Кремль расмий вакили.
Аввалроқ, Рейтер агентлиги Франция етакчиси Франсуа Олланд маъмуриятига таянган ҳолда, расмий Москва президент Владимир Путиннинг ташрифини бошқа вақтга кўчиргани тўғрисида хабар қилган эди.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22 / 24.12.2024