Спорт | 17:55 / 12.10.2016
18636
1 дақиқада ўқилади

Роналдиньо 2016 йилги “Олтин тўп” эгаси ким бўлишини истаётганини айтиб ўтди

Фото: eurosport.com

Бразилия терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо 2016 йилги “Олтин тўп” соврини Лионель Месси бўлишини истаётганини айтиб ўтди.

“Мукофотга даъвогарларнинг барчаси ажойиб ўйин кўрсатди, бирортасини танлашим қийин бўлди. Шунга қарамай, мен Лионель Мессини танлаган бўлардим”, - дейди Роналдиньо.

Ҳозирги кунда иқтидорли ўйинчилар сони бўйича Аргентина Бразилияни ортда қолдирадими, деган саволга Роналдиньо қуйидагича жавоб берди: «Бу ҳақда гапириш қийин. Аргентинада менга ёқадиган иқтидорли футболчилар кўп. Лекин Бразилия ҳам бундай ўйинчилар билан мақтана олади. Уларнинг фаолияти ҳали ажойиб кечади”, - дейди Рони АS нашрига берган интервьюсида.

Манба: Tribuna.Uz

Мавзуга оид