Light | 14:51 / 19.10.2016
10926
1 дақиқада ўқилади

Астрономлар бир йили 20 минг Ер йилига тенг фазо жисмини аниқлашди

Фото: EPA

Америка Астрономия жамиятининг сайёрашунослик бўлими йиғилишида иштирок этган олимлар Қуёшдан 1430 астрономик бирликка узоқлаша оладиган фазовий жисмни аниқлашгани ҳақида маълум қилишди. У Қуёшга энг яқин келган вақтда оралиқдаги масофа 50 астрономик бирликни ташкил этади. Унинг ўз орбитасида тўлиқ айланиши учун 20 минг йил вақт талаб этилади, деб ёзмоқда N+1 сайти. Таъкидланишича, ушбу кашфиёт замонавий ускуналарнинг техник имкониятлари доирасида амалга оширилган. 

Янги фазо жисми L91 деб номланиб, у OSSOS (Outer Solar System Origins Survey) коллоборацияси ёрдамида аниқланган. Жисм транснептун обьектлари сирасига кириб, унинг орбитаси Плутон орбитаси ортида жойлашган. Ҳозирча, L91 вазни ва ҳажми номаълум. Жисм 2013 йилда кашф қилинган, аммо бу ҳақда кенг оммага энди маълум қилишга қарор қилинган. 

Мавзуга оид