Жаҳон | 14:40 / 22.10.2016
6624
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти америкаликларни Эфиопияга бормасликка чақирди

Фото: dw.com

АҚШ Давлат департаменти мамлакат фуқароларини Эфиопиядаги тартибсизликлар сабабли, ушбу мамлакатга сафар қилишдан сақланиб туришга чақирди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«Давлат департаменти америкаликларни, юзлаб инсонларнинг ўлими ва минглаб кишиларнинг ҳибсга олинишига олиб келган тартибсизликлар туфайли Эфиопияга  сафар қилмасликка чақиради», — дейилади хабарда. 

Эфиопия ҳукумати мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари туфайли фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилган эди. 

Мавзуга оид