Спорт | 19:02 / 22.10.2016
5811
1 дақиқада ўқилади

Светлана Кузнецова Кремль кубоги ғолиби бўлди

Фото: RIA

Россиянинг биринчи рақамли ракеткаси Светлана Кузнецова теннис бўйича Кремль кубоги финал баҳсида австралиялик Дарья Гавриловани 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. У шу билан WTA-Аёллар теннис уюшмасининг 2016 йилдаги Сингапурда бўлиб ўтажак сўнгги турнирига йўлланмани қўлга киритган. 

«Бу йил мен учун омадли келганини тушуниб тургандим. Шу сабабли, Сингапур ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилдим. Ўйин олдидан бирмунча чарчоқ ҳис қилдим, аммо ўзимни йиғиб олдим. Бундан ташқари, финалгача етиб келишим хаёлимга ҳам келмаганди. Мен шунчаки ўйиндан ўйинга ўтишга уриндим. Дашани ҳам ажойиб турнир билан табриклайман. Баракалла, шундай давом эт!», -деган Светлана Кузнецова тезкор интервьюда. 

Мавзуга оид