Жамият | 17:51 / 24.10.2016
17236
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Ойбек кўчаси бўйлаб ҳаракат тўлиқ тикланди

24 октябрь эрталабдан Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон кўчалари билан кесишмаларидаги ҳаракати тўлиқ тикланди, деб хабар қилмоқда Анонс.уз сайти. У август ойи охирларида фонтан ва ўтирғичлар ўрнатилган яшил ҳудуд барпо қилиш мақсадида ёпилган эди. 

21 октябрда фонтан ва бошқа қурилмаларни демонтаж ишлари бошланган эди. 23 октябрь, якшанба куни бу ерга асфальт ётқизилган, бугундан автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилган. 

Мавзуга оид