Жамият | 12:14 / 28.10.2016
6669
1 дақиқада ўқилади

Трамп: ОАВнинг 93 фоизи менга нохолис ёндашмоқда

Фото: Reuters

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп Америкадаги аксарият ОАВларини унга нисбатан нохолисликда айблади.

«Ўйлашимча, мен ҳақимда эълон қилинаётган маълумотларнинг 93 фоизи салбий мазмунга эга. Гарчи, у аслида ижобий хабар бўлса ҳам салбий руҳда ёритилмоқда», — деган Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у аввалдан омма кўз ўнгидаги инсон бўлганига қарамай, бундай ҳолатни қабул қила олмаяпти. «Энди эса, сен нима қилсанг ҳам ҳеч бири бирон аҳамиятга эга бўлмаяпти», — деб уқдирган республикачилар номзоди. 

Тадбиркор, 2005 йилги, телебошловчи Билл Буш билан мулоқотида аёллар хусусида айтган сўзлари эшитилган видеоёзувларни «ноқонуний» деб атаган. Трамп The Washington Post газетаси ушбу видеони эълон қилганидан сўнг, мамлакат аёлларидан видеомурожаат орқали кечирим сўраган эди. 

Мавзуга оид