Жамият | 22:40 / 30.10.2016
16560
2 дақиқада ўқилади

Украиналик киши ўз исмини iPhone 7'га алмаштирди

Фото: © AP

Электроника дўконида ўз исмини iPhone 7'га алмаштирган илк беш кишига Apple маҳсулоти бепул тақдим қилиниши ҳақидаги эълондан сўнг Украина фуқароси Александр Турин расман iPhone Sim (Seven) номини олди. Бу ҳақида Emirates 24|7нашрида маълум қилинди

20 ёшли iPhone Sim (Seven) жума куни орзусидаги мукофотни қўлга киритди. У агар истаса, фарзандли бўлганида асл исмини (Александр Турин) қайтариб олиши мумкинлигини таъкидлади. 

Манбага кўра, телефон баҳоси Украинада 850 АҚШ долларини ташкил қилади. 

Айфон Симнинг оиласи ва дўстлари аввалига бундан ҳайратга тушишди, бироқ кейинчалик унинг қарорини қўллаб-қувватлашди. 

Унинг опаси Татьяна Панина "бунга ишониш ва тан олиш қийин бўлгани"ни таъкидлади ва қўшимча қилди: "Ҳар бир инсон бу дунёда ўзини намоён қилиш йўлини излайди, хўш, нима учун буни шу йўл билан амалга оширмаслик керак экан?"

Бундан аввал Украинадаги "Алло" дўкони ўз исми-шарифи ни расман iPhone 7'га алмаштирган илк 5 нафар фуқарога бепул телефон тақдим қилинишини тўғрисида хабар берилганди. 


 

Мавзуга оид