Жамият | 12:06 / 01.11.2016
6117
1 дақиқада ўқилади

АҚШда юк машинаси Ҳэллоуинни нишонлаётган болаларга келиб урилди

Фото: © Flickr

Юк машинаси ва ичида Ҳэллоуинни нишонлаётган болалар бўлган трейлер иштирокидаги ЙТҲ натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳат олди. Бу ҳақида маҳаллий ҳукумат вакилларининг хабарига асосланиб, NBC News маълум қилди. 

ЙТҲ кичик Чанки шаҳрида содир бўлди. Юк машинаси ичида Ҳеллоуинни нишонлаётган болалар ва катталар бўлган очиқ трейлерга урилиб кетди. Бунинг натижасида икки нафар бола ва бир катта ёшли киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳат олди. Жароҳатланганларни шифохонага етказиш учун 3та вертолёт керак бўлди. 

ЙТҲ сабаби маълум қилинмади. Полиция тергов ишларини йўлга қўйди. 
 

Мавзуга оид