Жаҳон | 19:24 / 01.11.2016
6690
1 дақиқада ўқилади

БМТ: ИШИД жангарилари Мўсул аҳолисидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда

Фото: © AFP

ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари тинч аҳоли вакилларини Мўсулнинг  инфратузилмалари жойлашган туманларига қасддан кўчирмоқда. Бу эса ҳарбий жиноят ҳисобланади, дея баёнот берган БМТ ИҲОКБ матбуоти котиби Равина Шамдасаний.

"Тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланиш ҳамда тинч фуқароларга уларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бўлмаган ёхуд биринчи даражали ҳарбий мақсадларни кўзлаб кўчиш буйруғини бериш ҳарбий жиноятлар ҳисобланади", — деган у. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси, шунингдек, ИШИДнинг янги оммавий қатлликлари ҳақида ахборотларга эгалигини билдирган. Хусусан, 29 октябрда жангарилар Ироқ қуролли кучларининг 40 нафар собиқ аскарини ўлдирган. Албатта, бу хабар ишончли манбадан олинган бўлса-да, тўлдирилмагани боис, ўлдирилганлар сони кўп бўлиши ҳам мумкинлигини айтган матбуот котиби. 


 

Мавзуга оид