Жаҳон | 15:49 / 07.11.2016
5810
1 дақиқада ўқилади
WikiLeaks сайтига хакерлар ҳужум қилди
WikiLeaks сайти АҚШ Демократлар партияси Миллий қўмитаси мактубларининг иккинчи қисмини эълон қилганидан сўнг хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда лойиҳанинг Twitter аккаунтида маълум қилинган.
«WikiLeaks сервиси #DNCLeak2 маълумотини омма эътиборига ҳавола этгани учун хакерлар ҳужумига учради», — деди ташкилот ходими.
7 ноябрь, душанба куни WikiLeaks АҚШ Миллий қўмитасининг 8263та электрон мактубини эълон қилган эди. АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди штаби вакиллари аввал хабар қилишганидек, сайт томонидан яқин икки кун ичида эълон қилинадиган материаллар сохта экани аён бўлган.