Спорт | 21:17 / 16.11.2016
8639
1 дақиқада ўқилади

Поль Погба математика бўйича ўқув қўлланмасида

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган математика дарсларида кўргазмали қуролга айланган.

Францияда математика ўқитувчиси Погбанинг голни нишонлаш услуби («дэб») тасвирланган фотосуратдан ўқувчиларга Пифагор теоремасини тушунтиришда фойдаланмоқда.

«Криштиану Роналду Поль Погбага ва унинг дэбига ҳасад қилади, шунинг учун Поль идеал эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади. «Дэб қоидалари умумий мажмуи» трактовкасига кўра, фақат тўғрибурчакли учбурчак идеал дэб  бўла олади. Савол: Пол Погбанинг дэбини идеал деса бўлади?», дея юзланмоқда ўқитувчи.

Мавзуга оид