Фан-техника | 18:07 / 17.11.2016
10525
2 дақиқада ўқилади

Acura келажак автомобилларининг интерьерини намойиш этди

Acura компанияси Лос-Анжелесдаги автосалонда келажак автомобилининг интерьерини намойиш этди. NSX гибрид суперкари салони базасида қурилган прототип Acura Precision Cockpit номини олди. Бу ҳақида Motor нашрида хабар берилди. 

Acura концепцияси автомобил салонида иккита дисплейдан фойдаланишни кўзда тутади. 12,3 дюймли экран жиҳозлар панели ўрнини босади, ҳажми кўрсатилмаган иккинчи дисплей эса, марказий консолнинг юқори қисмида жойлашади ва мультимедиа функциялари учун масъул бўлади. 

Acura автоном режимини фаоллаштириш вақтида йўлдаги вазиятлар трансляцияси учун ҳам рақамли жиҳозлар панелини қўллашни таклиф этади. Масалан, экранда автомобилда ўрнатилган датчиклар ёрдамида шаклланувчи машина атрофининг 3D-модели акс этиши мумкин. 

Acura Precision Cockpit'да мультимедиа тизимини бошқариш олд ўриндиқлар ўртасида ўрнатилган тачпад орқали амалга оширилади. Бу қурилма шундай жойланганки, ҳайдовчи тачпаднинг муайян бир қисмини бармоқ билан босиб, у ёки бу функцияни танлаши мумкин бўлади. Масалан, сенсор панелнинг қуйи қисмини босиб, энг кўп қўлланадиган функцияларни танлайди. 

Бундан ташқари, япон авто ишлаб чиқарувчиси Acura Precision Cockpit'да автомобилнинг кўнгилочар мажмуалари учун янги операцион тизимни намойиш қилди. У ҳақида ҳозирча фақат Android'га асосланганлиги ва  Acura'нинг келажакдаги серияли автомобилларида пайдо бўлишигина маълум. 

Мавзуга оид