АҚШда автомобилни жуда тез бошқарган ўсмир қўлга олинди
АҚШ полицияси 19 ёшли Гектор Фрейрни соатига 330 кмдан ортиқ тезликда ҳаракатлангани учун ҳибсга олди, деб ёзмоқда Oklahoma City Press.
Ҳодиса 14 ноябрь куни Оклахома штатининг Килпатрик Тернпайк трассасида юз берган. Полиция 2011 йилда ишлаб чиқилган ва соатига 135 км тезликда ҳаракатланаётган Ford Mustang спорткарини тўхтатишга уринган, бироқ унинг ҳайдовчиси ҳуқуқ идоралари таъқибидан қочишга уринган ва машина тезлигини соатига 283 километргача чиқарган.
Автомобилни қувиш чоғида, полиция машинаси радари Mustang тезлиги қайсидир лаҳзада соатига 334 кмга етганини қайд этган.
«Бу бола биздан яширинишга уринди. У ҳатто ёритқичларини ўчириб ҳам ҳаракатланди», — деган Оклахома шаҳри йўл-патруль хизмати капитани Пол Тиммонс.
Алалоқибат, Фрейр автомобиллар тўхташ жойида аниқланиб, ушланган. Унга транспорт воситасини хавфли бошқариш ва ҳокимият вакилларига бўйсунмаслик айби илгари сурилмоқда.
Қоидабузар Ford Mustang спорткарининг айнан қайси русумида ҳаракатланганига ойдинлик киритилмаган. Ҳар ҳолда, Фрейр машинанинг сезиларли такомиллаштирилган моделида ҳаракатлангани аниқ. Чунки, Ford Mustang Shelby GT500 моделининг 2011 йилги намунаси соатига 305 кмгача ҳаракатлана олади.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024