Жаҳон | 10:41 / 21.11.2016
4177
1 дақиқада ўқилади

Франциянинг собиқ бош вазири праймеризнинг 1-турида ғолиб бўлди

Фото: © EPA

Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон Франция президенти лавозими учун бошланаётган курашда муҳим ғалабага эришди.

Фийон 20 ноябрда "Республикачилар" ўнг-марказ партияси президент лавозими учун ўз номзодини аниқлаш учун ўтказган праймериз – бирламчи сайловларнинг 1-турида етакчилик қилди.

62 ёшли сиёсатчи ўзининг 7 нафар партиядошлари орасидан энг кўп – 44,1 фоиз овоз йиға олди. Бордо мэри Ален Жюппе 28,3 фоиз овоз, Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози эса 20,9 фоиз овоз тўплай олди.

Келаси якшанба, 27 ноябрда ўтадиган 2-турда кураш фақатгина икки етакчи – Фийон ва Жюппе ўртасида боради.

Сайловларда ютқазган Саркози кейинги турда Фийонни қўллаб-қувватлашини айтди. Бу эса Фийоннинг президент лавозимига номзод бўлиш учун имкониятларини янада оширади.
 

Мавзуга оид