Спорт | 19:28 / 24.11.2016
8124
1 дақиқада ўқилади
«Реал» «Барселона»га қарши ўз етакчиларидан бирисиз ўйнайди
«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл «Барселона»га қарши баҳсни жароҳат туфайли ўтказиб юборади.
AS хабарига кўра, футболчи ЕЧЛ доирасида «Спортинг»га қарши ўйиндаги жиддий жароҳати туфайли ўйингача тиклана олмайди.
Бэйлга кичик болдир суягининг тўпиқ қисмидан чиқиши натижасида пайлари чўзилиши ташхиси қўйилган. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани аниқ эмас.
«Реал» ва «Барселона» Испания чемпионатининг 14-турида, 3 декабрь куни учрашади.
Жорий мавсумда Бэйл клуб учун 15 учрашувда майдонга тушган ва 7та гол уриб, 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Мавзуга оид
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
17:20 / 07.10.2020
Остон Ўрунов жароҳат олди
13:33 / 02.06.2020
«Мавсум сен учун тугади дейишганди, аммо коронавирус ёрдам берди». Азар, Суарес, Рэшфорд ва сафга қайтган яна 5 юлдуз
21:50 / 26.02.2020