Жаҳон | 00:05 / 29.11.2016
12834
2 дақиқада ўқилади

Куба халқи Фидель Кастро билан хайрлашмоқда

Фото: © EPA/ALEJANDRO ERNESTO

Куба пойтахти Гавана ва Сантьяго-де-Куба шаҳрида 28 ноябрда артиллерия салютининг отилиши Куба халқининг Фидель Кастро билан хайрлашиши бошланганини англатди. Гаванада команданте билан хайрлашиш марказий жойи Инқилоб майдонидаги Хосе Марти ёдгорлик мажмуаси бўлди. Бу ерда мажмуанинг асосий залида фахрий соқчилар қуршовида Кастронинг Фульхенсио Батиста диктатурасига қарши кураш вақтидаги сурати ва мукофотлари намойишга қўйилди.

Барча ёшдаги кубаликлар мамлакатнинг миллий қаҳрамони ёдгорлиги ёнига командантенинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани сукут сақлаган ҳолда охири йўқ оқим бўлиб борганлар.  

26 ноябрдан Кубада 9 кунлик мотам эълон қилинди. Инқилоб етакчиси билан видолашиш маросими 28 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 22:00гача давом этади. Оролда фуқаролар уларнинг Куба инқилоби ғояларига содиқликларини тасдиқловчи ҳужжатни имзолашлари мумкин бўладиган мингдан кўпроқ жой ташкиллаштирилди. 

30 ноябрдан бошлаб Кастронинг ҳоки 4 кун давомида Гаванадан Сантьяго-де-Кубага Кастро бошчилигидаги "Эркинлик карвони" томонидан 1959 йил январда босиб ўтилган йўналишга тескари йўналиш бўйича олиб борилади. Командантенинг дафн маросими 4 декабрда Сантьяго-де-Кубада бўлиб ўтади.

 

Мавзуга оид