Машҳур Gangnam Style клипи режиссёрига қамоқ жазоси хавф солмоқда
Жанубий Кореяда мамлакат президенти Пак Кин Хе билан боғлиқ коррупцион можаро туфайли машҳур Gangnam Style қўшиғининг клипини суратга олган клипмейкер Ча Ун Тайка ҳибсга олинди. Бу ҳақда ZN хабар бермоқда.
46 ёшли Ча Ун Тайка Жанубий кореялик машҳур қўшиқчи PSY’нинг хит қўшиғи Gangnam Style клипини суратга олгани билан маълум. Клипмейкер ўзига қулай лойиҳаларни олиш учун президент билан танишлигидан фойдаланганликда ва унинг дугонаси Чхве Сун Силь билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Машҳур клип режиссёрининг тақдири қандай кечиши номаълум бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президентининг дугонаси Чхве Сун Силь ўзининг мавқеидан фойдаланиб, Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари, мисол учун, Samsung’дан молиявий кўмак олиб турган.
Мавзуга оид
17:43 / 25.12.2024
Жанубий Корея “ўта қари жамият” деб тан олинди
17:35 / 25.12.2024
Жанубий Кореянинг лавозимидан вақтинча четлатилган президенти яна сўроққа келмади
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
16:31 / 18.12.2024