Таиландда янги қирол тахтга кўтарилмоқда
Таиланд ҳукумати янги қиролни тахтга кўтариш жараёнини бошлади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Правит Вонгсуван маълум қилган.
Валиаҳд Маха Вачиралонгкорннинг тахтга чиқиши ҳақидаги қарор вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинди. “Шундан сўнг парламентдаги тегишли жараёнга киришилади”, - деди Вонгсуван. Унинг таъкидлашича, валиаҳднинг ҳокимиятни расман қабул қилиши бир-икки кун ичида амалга ошиши кутилмоқда.
Анъанага мувофиқ, парламент раиси валиаҳдни Рама IX нинг ўлимидан сўнг бўшаб қолган тахтга кўтарилишига чақириши лозим.
Таиланд қироли Пумипон Адульядет 13 октябрь куни 88 ёшида вафот этди. Ўша куниёқ парламентнинг тезкор сессияси ўтказилиб, унда ассамблея раҳбари валиаҳдни тахтга чиқишига чақириши лозим эди. Бироқ сессия тўққиз дақиқалик сукут билан якунига етган. Бош вазир Прают Чан-Оча эса валиаҳднинг ўзи расмий жараённи амалга оширишда шошмасликка чақиргани ҳақида маълум қилди. Бундай ҳолатда Таиланд қироли ҳузуридаги Махфий кенгаш раҳбари, 96 ёшли Прем Тинсуланон муваққат подшога айланди.
Қирол Пумипон Адульядетнинг тахтни ўзининг ягона ўғлига қолдириш қарори эса 2002 йилдаёқ қабул қилинган.
Мавзуга оид
23:24 / 07.01.2025
Ўзбекистонликлар учун Таиландга узоқ муддатли визани онлайн олиш имконияти пайдо бўлди
13:59 / 04.01.2025
Таиландда фил испаниялик талаба қизни ўлдириб қўйди
15:48 / 10.12.2024
Таиландда икки киши массаждан кейин вафот этди
09:42 / 10.12.2024