Жаҳон | 08:25 / 29.11.2016
3825
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея прокуратураси президентнинг собиқ котибини сўроқ қилди

Фото: © RIA

Жанубий Корея президентининг собиқ котибларидан бири Хён Ги Хван 29 ноябрь куни Пусан шаҳри прокуратурасига коррупцияга алоқадорлик бўйича тергов берди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.

Тергов жараёни президент Пак Кин Хе импичменти билан якунланиши эҳтимоли тобора кучайиб бораётган бир вақтда бўлиб ўтган. Ўтган ойда, Корея вақтли матбуотида президент дугонаси Цой Сун Силнинг порахўрлик ва давлат ишларига аралашганлигига оид хабарлар пайдо бўлгач, сиёсий можаро авж олган эди. 

2015 йил июлидан Пак Кин Хенинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлган Хён Ги Хван Пусанда 101 қаватли LCT осмонўпар биносини қураётган тадбиркорга имтиёзлар тақдим этганликда гумон қилинмоқда. 

Тадбиркор ҳам қурилиш чоғида бир ўн миллион долларни ўзлаштирганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. 

 

Мавзуга оид