Жаҳон | 15:20 / 01.12.2016
7427
2 дақиқада ўқилади

Атамбаев: Москва мэрига қирғиз муҳожирлари ҳақида нотўғри маълумот киритилган

Фото: akipress

«Москва мэрига қирғизистонлик муҳожирлар ҳақида нотўғри маълумотни кимдир киритгани эҳтимол», - деган Қирғиз республикаси раҳбари Алмазбек Атамбаев.

Президентнинг сўзларига кўра, у Москва шаҳар ҳокими Сергей Собяниннинг қирғиз муҳожирлари шаҳарнинг асосий муаммоси дейишини кутмаган. 

«Фуқароларимиз қонунга бўйсунадиган кишилардир. Бизлар болаларга бошпана берганимизда, ҳеч ким ноқулайлик ҳақида сўз юритмаган. Бало келганида ёрдам бериш керак. 1916 йилда шимолий Қирғизистоннинг ярмини қатл қилишган, 1941 йилда эса, ота-боболаримиз Совет Иттифоқи учун курашга отланган. Ҳаётда ҳар нарса бўлади. Бизнинг халқимиз россиялик биродарларини доимо қўллаб-қувватлайди. Ўйлайманки, Собянинга кимдир нотўғри маълумот берган. Даставвал фуқароларимизга ноқонуний иш берганларни сўроқ қилиш керак», - деган Алмазбек Атамбаев.

Москва ҳокими Сергей Собянин, 28 ноябрда ўтказган йиғилишида ЕОИҲ мамлакатлари, хусусан Қирғизистон фуқаролари пойтахтнинг асосий муаммоларидан бири эканини айтган эди. 

Сергей Собянинга кўра, муҳожирлар меҳнат шартномалари тузмайди, солиқ тўламайди ва кўп ҳолларда саноат ҳудудларида, аксилсанитария шароитларида истиқомат қилади.

Мавзуга оид