Видео: Эркак итини бўғаётган кенгуруга мушт туширди
Тармоқда итини бўғаётган кенгуруга мушт туширган австралияликнинг видеоси пайдо бўлди. Воқеанинг бундай тус олишини кутмаган кенгуру қочиб қолади. Facebook ва Twitter фойдаланувчилари итнинг эгаси томонидан қўлланилган ушбу чорани олқишлашади.
Ит саваннани эслатиб юборувчи жойда бўлаётган саёҳатда машинадан сакраб тушиб кетади. Эгаси уни тўхтатишга ҳаракат қилади, унинг ортидан бориб кўрса-ки, итини кенгуру ушлаб олганча бўғаяпти. Интернетда тарқалган видеодан кўриниб турибдики, эркак боксчилардек туриб олиб, жониворнинг бошига мушт туширади. Кенгуру маълум бир вақт ичида ҳеч қандай ҳаракат қилмай туради, шундан сўнг номаълум йўналиш бўйлаб югуриб кетади.
Видео австралияликнинг машинасидан тасвирга туширилган. Ролик унинг дўсти томонидан Facebook’да эълон қилинган. Бир сутка ичида уни 3,7 миллион марта томоша қилишган ва бошқа ижтимоий тармоқларга тарқатишган.
Изоҳчиларнинг фикри иккига бўлинган. Бир тараф эркак кенгуруни урмаслиги керак, деб ҳисоблаётган бўлса, иккинчи тараф бошқа йўл билан кенгуруни тўхтатиб бўлмас эди, деб фикр билдирмоқда.
Мавзуга оид
11:55
Австралияда мактаб битирувчиларига атом сувости кемасидан иш таклиф қилинмоқда
21:49 / 12.12.2024
Австралия интернет компанияларни маҳаллий ОАВ контенти учун пул тўлашга мажбур қилади
18:11 / 11.12.2024
Австралиядаги лабораторияда ўлимга олиб келувчи вируслар солинган юзлаб флаконлар йўқолди
00:26 / 11.12.2024