Фан-техника | 17:29 / 19.12.2016
10184
2 дақиқада ўқилади

Хитойдаги энг харидоргир смартфон компаниялари рейтинги 

Digitimes Research таҳлилий нашри Хитой аҳолиси орасида қайси компаниялар смартфонларига талаб энг катта эканлигини билиш мақсадида статистик тадқиқот ўтказди. Бу ҳақида digitimes.com маълумот берди

Олинган маълумотларга кўра, хитойлик истеъмолчилар 2016 йилнинг учинчи чораги учун 112,3 миллион смартфон харид қилишган. Бу ўтган чоракка нисбатан 5,2 фоиз ва  2015 йилнинг худди шу чорагига нисбатан 5,8 фоизга кўп. Шуни таъкидлаш жоизки, Хитойнинг йирик операторлари абонентларни 2G ва 3G'дан 4G'га ўтказишни рағбатлантириш мақсадида асосан унча қиммат бўлмаган моделдаги смартфонлар харидини субсидиялаштиришда давом этмоқда. 

Натижада энг кўп смартфон харид қилинган компания  - Oppo (19.9%) бўлди. Иккинчи ўрин Vivo (15.9%)га насиб этди. Учинчи поғонада яна бир маҳаллий бренд - Huawei (12.1%) қайд этилди. Американинг Apple компанияси қурилмалари тўртинчи ўринни олди (9.3%). Бешинчи ўринда эса - Xiaomi (6.3%). Кейинги ўринларни Gionee (5.5%), Samsung (5.1%), LeEco (3.8%), Meizu (3.7%), ZTE (2.1%), Coolpad (1.9%), Lenovo (1.6%) ва Hisense (1.2%) компаниялари қурилмалари эгаллади. \

Шундай қилиб, Apple, Samsung Electronics ва HTC'нинг Хитой бозоридаги умумий савдо улуши 14.8 фоизни ташкил этди. 

Мавзуга оид