Жаҳон | 14:14 / 20.12.2016
6641
1 дақиқада ўқилади

Хитой муқобил сувости қурилмасини АҚШга қайтарди

Фото: Reuters

Хитой бир неча кун аввал Жанубий Хитой денгизида қўлга олинган Американинг муқобил ҳаракатланувчи сувости қурилмасини АҚШга қайтарди. ХХР мудофаа вазирлиги баёнотида шу ҳақда маълум қилинган. 

"Хитой ва АҚШ дўстона маслаҳатлашувлар ўтказгач, Америка сувости қурилмасини топшириш жараёнини муваффақиятли якунлади", — дейилади мудофаа вазирлиги сайтидаги хабарда. 

Пентагон вакили Питер Кук ҳам Америка муқобил сувости қурилмаси билан боғлиқ воқеага барҳам берилганини тасдиқлаган. 

"Бугун Хитой халқ озодлик армияси ноқонуний равишда эгаллаб олган Америка муқобил сувости қурилмасини АҚШга қайтарди", —дейилади Кукнинг Twitter саҳифасида қолдирган хабарида.

Ўтган ҳафта ўрталарида, яъни 15 декабрь куни Хитой ҳарбийлари Жанубий Хитой денгизининг халқаро сув кенгликларига, АҚШнинг Bowditch океаншунослик тадқиқот кемаси бортидан юборилган сувости дронини ушлаб олган эди. 

 

Мавзуга оид