Жаҳон | 22:59 / 20.12.2016
13942
1 дақиқада ўқилади

Карловнинг тобутини олиб учган самолёт Москвага қўнди

Фото: © РИА Новости

Анқарада суиқасд оқибатида ҳалок бўлган Андрей Карловнинг жасади солинган тобутни олиб махсус рейсни амалга оширган самолёт Москвадаги Внуково аэропортига қўнди.

Самолётда Россия ФВВ шифокори ва руҳшуноси ҳамкролигида Карловнинг беваси ҳам Москвага келган.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Карловнинг тобутини кутиб олиш учун аэропортга чиқишини маълум қилганди.

Ундан олдинроқ, Анқарада Андрей Карлов билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Туркия фахрий қоровули қатнашди. Тадбирда марҳумнинг қариндошлари, Россия элчихонаси ходимлари, Туркия бош вазирининг ўринбосари Тўғрул Туркаш, ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу, Анқара ҳокими Мелих Гекчек, ТИВ вакиллари ҳамда хориж элчихоналари раҳбарлари иштирок этди.

Мавзуга оид