Фан-техника | 20:13 / 23.12.2016
8426
2 дақиқада ўқилади

АҚШда самолёт Samsung Note 7 туфайли фавқулодда қўнишига бир баҳя қолди

Фото:Getty images

Virgin America авиакомпаниясининг Сан-Францискодан Бостонга йўл олган тунги рейси салонда «Samsung Galaxy Note 7_1097» номли Wi-Fi кириш нуқтаси топилгани сабабли фавқулодда қўнишига бир баҳя қолди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Йўловчи Лукас Войцеховски ноутбукини ёққанида Wi-Fi нуқтасини топган. У жойлаштирган суратда самолёт бортида Samsung Galaxy Note 7’ни олиб ўтиш тақиқлангани ҳақидаги қонунга шама қилган.

Парвоз вақтидан бир соат ўтиб Galaxy Note 7 эгасига «борт кузатувчини чақириш тугмасини босиш» ҳақидаги мурожаат билан чиқишди. Йўловчилардан ҳеч ким бунда ўз айбини тан олмаган ва экипаж аъзоларидан бири энг қатъий чоралар кўрилиши ҳақида маълум қилган: “Бу ҳазил эмас, биз ҳозир чироқни ёқиб смартфон топилмагунча, ҳаммани текширамиз”.

Бироқ бу ҳам ёрдам бермаган. Лайнер Вайоминг аэропортида фавқулодда қўниши ҳақида хабар берилгач, смартфон эгаси ҳам топилди.

Аниқланишича, у симсиз уланиш номини ўзгартирган, холос. Аслида эса унда бошқа турдаги смартфон бўлган.

Маълумот учун, айни дамда Galaxy Note 7 сотувдан олинган ва дунёдаги энг йирик авиакомпания самолётларида олиб ўтилиши тақиқланган.
 

Мавзуга оид