Хитойда таом таклиф қилувчи "ақлли" ресторан очилди
KFC тамаддихоналар тармоғининг Хитойдаги бўлими ва маҳаллий интернет-холдинг Baidu мижознинг юзига қараб унга таом таклиф қилувчи қурилма бўлган "ақлли" ресторан очди, деб хабар бермоқда TechCrunch.
Қурилма мижознинг жинси, ёши ва кайфиятини аниқлай олиб, сўнгра олинган маълумотлар асосида таом таклиф қилади. Мисол учун, қурилма 20 ёшли йигитга ланчга товуқли гамбургер, қовурилган товуқ қанотчалари ва кола, 50 ёшли аёлга нонуштага бўтқа ва сояли сут таклиф қилади.
Ресторанга ташриф буюрувчилар истасалар бу таклифни қабул қилишлари ёки буюртмани ўзлари истаганча беришлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, қурилма мижозларни эслаб қолиб, улар кейинги сафар келганларида аввалги буюртмани таклиф қилади.
KFC ва Baidu бу технологияни битта ресторанда синовдан ўтказмоқда, бироқ у мижозларга хуш келса, уни бошқа ресторанларга ҳам татбиқ қилиши мумкин.
Мавзуга оид
23:48 / 14.12.2024
Гуржистондаги ресторандан 12 кишининг жасади топилди
20:02 / 31.10.2024
Ишдан бўшатилган ходим яширин равишда Disney ресторанларидаги менюларни ўзгартириб қўйди
12:48 / 21.10.2024
“700 га яқин умумий овқатланиш корхоналарининг 75 фоизида таомнома ўзбек тилида эмас” – Рақобат қўмитаси
23:58 / 11.09.2024